Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Вольфсбург» ўз тарихида илк бор Бундеслигадан тушиб кетди

Баҳо:
+ | -

«Вольфсбург» клуби ўз тарихида биринчи марта Бундеслигани тарк этди. Бу воқеа «Падерборн 07» жамоасига қарши ўтказилган жавоб ўтиш ўйинидан (1:2) сўнг содир бўлди. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда гол урилмаган эди.

Шу тариқа, «бўрилар» 1997 йилдан бери илк бор Иккинчи Бундеслигада иштирок этадиган бўлишди. Ўшанда жамоа турнир жадвалида «Кайзерслаутерн»дан кейин иккинчи ўринни эгаллаб, Германия юқори дивизионига йўлланма олган эди.

Ўз тарихи давомида «Вольфсбург» бир мартадан Бундеслига чемпионлигини, Германия кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Жамоанинг еврокубоклардаги энг юқори натижаси 2015/2016 йилги мавсумда Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига қадар етиб боргани ҳисобланади.

Киритилди: 11:12, 26.05.2026.
Ўқилди: 338 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик