Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Милан» Аллегри ва истеъфога чиқарилган раҳбариятга 20 млн евродан ортиқ товон пули тўлайди

Баҳо:
+ | -

«Милан» клуби жамоанинг собиқ мураббийи Массимилиано Аллегри, шунингдек, собиқ бош ижрочи директор Жоржо Фурлани ва спорт директори Игли Тарега умумий ҳисобда 20 миллион евродан ортиқ маблағ тўлайди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Фурлани 2028 йилгача мўлжалланган шартномасига кўра, бонуслар билан бирга тахминан 10 миллион евро олиши керак эди. 2027 йилгача шартномаси бўлган Аллегри 9 миллион евро, Игли Таре эса 3 миллион евро атрофида маблағ олиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, бу суммалар ҳали якуний эмас ва клуб ишдан бўшатилган мутахассислар билан музокаралар ўтказиш орқали тўловларни камайтиришга эришиши мумкин.

Аввалроқ, «Милан» келгуси мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмагани сабабли Массимилиано Аллегри, спорт ва бош ижрочи директорлар истеъфога чиқарилганини эълон қилган эди.

Италия чемпионатининг 38 та ўйинидан сўнг «Милан» 70 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 11:18, 26.05.2026.
Ўқилди: 455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик