Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Тоттенхэм» «Борнмут» ҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «Борнмут»нинг 29 ёшли ҳимоячиси Маркос Сенеси билан келишувга эришди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Сенеси «Тоттенхэм» сафига эркин агент сифатида қўшилади ва 2030 йилгача мўлжалланган шартномага қўл қўяди. Унинг маоши йилига 5 миллион еврони ташкил қилади.

Сенеси фаолиятини «Фейеноорд»да бошлаган бўлиб, 2022 йилда 15 миллион евро эвазига «Борнмут»га ўтган эди. Аргентиналик ҳимоячи ушбу клуб сафида жами 128 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирги вақтда Transfermarkt портали Сенесининг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:26, 26.05.2026.
Ўқилди: 285 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик