АПЛдан тушиб кетиш хавфидан қутулиб қолган «Тоттенхэм» яна «Манчестер Сити» вингери Савиньони сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, дастлабки музокаралар аллақачон олиб борилмоқда. Ўтган ёзда бразилиялик футболчи билан келишувга эришилган эди, бироқ «Манчестер Сити» уни сотмасликка қарор қилгани сабабли трансфер амалга ошмай қолганди. Ҳозирда Савиньо клубни тарк этишга тайёр, шунингдек, уни «Ньюкасл» ҳам кузатмоқда.
Якунланган мавсумда 22 ёшли футболчи 36 та ўйинда майдонга тушди (ҳар бир ўйинда ўртача 41 дақиқа). Унинг ҳисобида 4 та гол ва 3 та голли узатма бор.
Transfermarkt портали Савиньонинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













