Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Перес Рикельме билан дебатларда қатнашмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес сайловдаги рақиби Энрике Рикельме билан очиқ дебатларда иштирок этиш ниятида эмас. Бундай маълумотлар жамоа бошқаруви учун пойгага қўшилишга рухсат берилган янги номзоднинг илк баёнотларидан сўнг пайдо бўлди.

Аввалроқ Рикельме Пересни «Реал» келажагини очиқ муҳокама қилишга чақирган ва унинг манзилига маълум танқидий фикрларни билдирган эди. El Mundo нашрининг хабарига кўра, Перес тўғридан-тўғри тўқнашувда маъно кўрмаяпти. Президентнинг атрофидагилар бундай дебатлар Рикельмега қўшимча сиёсий вазн беради ва унда амалдаги раҳбар билан тенглик ҳиссини уйғотади, деб ҳисоблашмоқда.

Переснинг дебатлардан бош тортиши мухлислар ва клуб аъзолари ўртасида турлича муносабатларга сабаб бўлиши мумкин. Аудиториянинг бир қисми учун бу ноқулай саволлардан қочишга уриниш бўлиб кўринмоқда, айниқса, сўнгги спорт муваффақиятсизликлари ва «Реал» раҳбарияти атрофидаги босим кучайган бир пайтда.

Шунга қарамай, кўпчилик кузатувчилар Пересни ўз таъсири, клубнинг молиявий ютуқлари ва Чемпионлар лигасидаги кўп сонли ғалабалар даври туфайли ҳали ҳам сайловнинг мутлақ фаворити деб ҳисоблашмоқда. «Қаймоқранглилар»нинг янги президентини сайлаш санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

Киритилди: 15:01, 26.05.2026.
Ўқилди: 853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик