Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Ювентус» Алиссон бўйича илк таклифни юборди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби «Ливерпуль» билан бразилиялик дарвозабон Алиссон Бекер трансфери бўйича музокараларни бошлади.

Tuttosport нашрининг хабарига кўра, Италия клуби раҳбарияти инглизларга 5 миллион евро миқдоридаги илк таклифни юборган. Мерсисайдликлар эса 33 ёшли посбонни анча баландроқ — тахминан 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Шунга қарамай, Туриндагилар оптимизмни сақлаб қолишмоқда ва музокаралар давомида нархни туширишга умид қилишмоқда, чунки Алиссоннинг ўзи А Серияга қайтишга қизиқиш билдирмоқда. «Ювентус» «Рома»нинг собиқ дарвозабонига йилига 4,5 миллион евро маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот эса тажрибали дарвозабоннинг кетиши жамоа ички муҳитига салбий таъсир қилишидан хавотирда. Алиссоннинг келажаги ноаниқ бўлиб турган бир пайтда, ўтган ёзда унинг ўринбосари сифатида сотиб олинган Георгий Мамардашвилининг бир нечта А Серия клубларига ижарага таклиф қилинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Агар Алиссон трансфери амалга ошмаса, «Ювентус» муқобил вариантларни кўриб чиқади. Улар орасида «Фиорентина» дарвозабони Давид де Хеа ҳам бор.

Киритилди: 15:33, 26.05.2026.
Ўқилди: 333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик