Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Тухель Англия терма жамоаси таркиби сабабли ўз ватанида танқидларга учради

Баҳо:
+ | -

Германиялик мутахассис Томас Тухель томонидан бўлажак Жаҳон чемпионати учун танланган Англия терма жамоаси таркиби унинг ватанидаги оммавий ахборот воситалари томонидан кескин танқид қилинди. Германиянинг етакчи нашрларидан бири Тухелнинг қарорларини «ақлсизлик» деб атади.

Германиянинг BILD газетаси спорт муҳаррири Хеннинг Файндт сешанба куни шундай деб ёзди:

«Тухель ақл бовар қилмас даражадаги иқтидорли ўйинчилар — Коул Палмер, Фил Фоден ва Трент Александер-Арнольдни таркибдан чиқариб ташлашга қарор қилди. Дунёнинг энг қиммат 10 та футболчисидан 3 таси рўйхатдан ташқарида қолди».

Журналистнинг фикрича, бу қарор Юлиан Нагельсманннинг Германия терма жамоасидан Флориан Вирц ва Жошуа Киммихни чиқариб юбориши билан баробардир. «Қисқача айтганда, бу — ақлсизлик. Лекин шу билан бирга, бу жуда қизиқ», — дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, нашр агар Англия ушбу турнирда ғалаба қозона олмаса, Тухель ўз лавозимини йўқотишини таъкидлаган.

Киритилди: 15:47, 26.05.2026.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик