«Милан» юлдузи Рафаэл Леау фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Унга «Галатасарой» жиддий қизиқиш билдирмоқда.
La Gazzetta dello Sport журналисти Лука Бьянкиннинг маълумотига кўра, «Галатасарой» португалиялик футболчига солиқлардан ташқари йилига 10 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. Шунингдек, Леауга «Фенербахче» ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.
Ҳозирча Туркия клубларидан ҳеч бири Леау борасида «Милан» билан расмий алоқага чиққани йўқ. Эҳтимолий трансфер суммаси 40 миллиондан 50 миллион еврогача баҳоланмоқда.













