Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Моуриньо «Реал»га фақат Перес қайта сайланган тақдирдагина келади

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо агар Флорентино Перес президентлик сайловларида мағлуб бўлса, «Реал»ни бошқармайди.

AS нашри берган маълумотларга кўра, айни дамда «Бенфика»ни бошқараётган Моуриньо Мадрид клуби билан икки йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Шартномада, агар жамоа Ла Лигада ғолиб чиқса, ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Бироқ, келишувнинг расман имзоланиши муддатидан олдин ўтказиладиган президентлик сайловларига қадар кечиктирилди. Агар Перес қайта сайланмаса, Моуриньо ўзига таклиф билан чиққан бошқа клублардан бирини бошқаришга қарор қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» президентлиги учун бўлажак сайловларда Переснинг рақиби Энрике Рикельме бўлади. Унинг номзоди ўтган ҳафтада расман тасдиқланган эди.

Киритилди: 15:56, 26.05.2026.
Ўқилди: 387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик