Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Ньюкасл» вингери Энтони Гордонни трансфер қилиш бўйича ўз режасини ишлаб чиқди.
BILD нашрига маълум бўлишича, «Бавария» Гордон учун келишувга дарвозабон Александр Нюбелни қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Энтони мюнхенликларнинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий нишонларидан бири бўлиб турибди.
Қайд этилишича, Нюбелнинг амалдаги узоқ муддатли шартномаси бўлишига қарамай, у «Бавария»нинг келажакдаги режаларига кирмайди. Аввалроқ, Германия гранди йиллик маоши 11-12 миллион еврони ташкил этувчи Нюбелдан қутулмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Якунланган мавсумда Гордон «Ньюкасл» сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt маълумотларига кўра, 25 ёшли инглиз футболчисининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.













