«Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес «Милан»нинг янги устозига айланиши мумкин. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, айни дамда Хави «Милан» бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Клуб раҳбарияти Хавини кучли тактик деб ҳисоблайди ва унинг ёш футболчиларга ишонишини юқори баҳолайди. Бироқ «Милан» Хави билан бир қаторда «Борнмут» устози Андони Ираола вариантини ҳам кўриб чиқаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» А Сериянинг сўнгги турида сенсацион тарзда «Кальяри»га (1:2) мағлуб бўлиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасидан маҳрум бўлгач, Массимилиано Аллегрини истеъфога чиқарган эди.













