Кириш Регистрация

“Ролан Гаррос”: Камилла Раҳимова дунёнинг 32-ракеткасини мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олди

Баҳо:
+ | -

Теннис бўйича аёллар ўртасидаги Франция очиқ чемпионатининг (“Ролан Гаррос”) асосий тўр баҳслари қизғин паллага кирди.

Мусобақанинг илк даврасида ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова ўзининг илк учрашувини ўтказди. 24 ёшли спортчи дунёнинг 32-ракеткаси, руминиялик Жаклин Кристианга қарши кортга чиқди ва 2 соат-у 55 дақиқа давом этган муросасиз баҳсда 2:1 (6/3, 4/6, 6/4) ҳисобида ғалаба қозонди.

WTA рейтингида 89-ўринни банд этиб турган Камилланинг иккинчи босқичдаги рақиби чехиялик Каролина Мухова бўлади. 29 ёшли Каролина ҳозирда дунёнинг 10-рақамли теннисчиси ҳисобланади. Мазкур беллашув 27 май куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, яна икки нафар ўзбекистонлик теннисчилар — Мария Тимофеева ва Полина Кудерметова “Ролан Гаррос” турнирининг саралаш баҳсларида иштирок этиб, мусобақанинг асосий баҳсларига йўлланма ололмаган эди.

Маълумот учун, “Ролан Гаррос” дунёдаги энг нуфузли қумли корт турнири бўлиб, ҳозирги кунда ушбу қопламада ўтказиладиган ягона “Катта дубулға” мусобақасидир. Турнирда яккалик баҳсларида ғолиб бўлган теннисчи 2000 рейтинг очкоси ва 2,5 миллион евро миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:05, 26.05.2026.
Ўқилди: 3087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6552]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3614]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3206]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2831]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2697]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2202]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2107]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2026]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1790]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик