Кириш Регистрация

Спаллетти Салоҳни «Ювентус»га олиб келишни талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ А Серияга қайтиши мумкин. La Repubblica нашрининг хабарига кўра, мисрлик футболчига «Ювентус» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Турин клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳужумчини ўзининг янгиланаётган жамоасининг бош юлдузига айлантирмоқчи. Эътиборли жиҳати, Салоҳ аввалроқ (2016-2017 йилларда) «Рома»да айнан Спаллетти қўл остида тўп тепган.

Салоҳнинг «Фиорентина» ва «Рома»даги тажрибаси унинг Италия футболига мослашиши учун вақт талаб этмаслигини англатади. Унинг юқори самарадорлиги эса Салоҳни трансфер бозоридаги энг жозибадор эркин агентлардан бирига айлантирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ 1 июль куни «Ливерпуль»ни тарк этади. У «қизиллар» шарафини 2017 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётган эди.

Киритилди: 20:50, 26.05.2026.
Ўқилди: 574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик