Сешанба оқшомида «ПСЖ» машғулот жараёнини қайта бошлайди. RMC Sport нашрининг хабарига кўра, парижликларнинг яқин орадаги машғулотларида ҳимоячи Ашраф Ҳакимий ва ҳужумчи Усмон Дембеле умумий гуруҳда иштирок этиши кутилмоқда.
Дембеле ва Ҳакимий ўзларини яхши ҳис қилишмоқда ва тикланиш жараёнининг навбатдаги босқичига, яъни умумий гуруҳдаги машғулотларга тайёрлар. Бу «ПСЖ» мухлислари учун Чемпионлар лигаси финали олдидан жуда хушхабардир.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг финал учрашуви шу шанба, 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади. «ПСЖ»га ушбу турнирда ҳали бирор марта ғолиб чиқмаган Лондоннинг «Арсенал» клуби рақиблик қилади.













