Кириш Регистрация

Киммих Нойернинг терма жамоага қайтишини изоҳлади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих ўз жамоадоши Мануэль Нойернинг Германия терма жамоасига қайтиши ҳақида илиқ фикрларни билдирди. 40 ёшли тажрибали дарвозабон бош мураббий Юлиан Нагельсманн томонидан Жаҳон чемпионати учун қайдномага киритилди.

«Бундан жуда хурсандман. Биз 11 йилдан бери бирга ўйнаймиз. Унинг биз билан Жаҳон чемпионатига бориши ажойиб янгилик», — деди Киммих.

Таъкидлаш жоизки, Нойернинг қайтишига қарамай, Германия терма жамоаси сардори сифатида 31 ёшли Киммих қолади. Мавзуга ҳазиломуз тарзда ёндашган Йозуа Bild нашрига берган интервьюсида шундай деди: «Ҳа, ростдан ҳам, бу ҳақда ҳатто ўйлаб ҳам кўрмагандим. Биринчи қулай фурсатда Мануэлга энди унинг сардори мен эканимни айтиб қўяман».

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоалари билан рақобатлашади.

Киритилди: 10:29, 27.05.2026.
Ўқилди: 143 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик