Кириш Регистрация

«Ювентус» раҳбарияти Йилдиз атрофидаги миш-мишларга нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» клуби бош директори Дамьен Комолли ёш истеъдод эгаси Кенан Йилдизнинг жамоадаги келажаги борасидаги миш-мишларга нуқта қўйди. 21 ёшли футболчи узоқ вақтдан бери трансфер бозорида талаб юқори бўлган ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Айниқса, «Ювентус»нинг Чемпионлар лигасига чиқа олмаганлиги туринликларнинг ўз юлдузларини сотишга мажбур бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни кучайтирганди. Бироқ Комолли бундай хавотирларни рад этди.

«Йилдиз — «Ювентус»нинг нафақат келажаги, балки бугунидир. У биз учун жуда муҳим ўйинчи. Унда клубимиз шарафини ҳимоя қилиш ва жамоага ғалабалар олиб келиш учун катта иштиёқ бор. Кенан шартномасини узайтирган пайтда буни «Ювентус»га бўлган севгиси туфайли қилганини айтганди. Шу боис, биз уни «дахлсиз» футболчи деб биламиз», — деди Комолли SportMediaset нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, жорий мавсумда Кенан Йилдиз туринликлар сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 10:44, 27.05.2026.
Ўқилди: 321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик