«Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Конор Галлахер жамоанинг янги бош мураббийи Роберто де Дзерби ҳақида ижобий фикрларни билдирди. Аввалроқ ҳужумчи Жеймс Мэддисон ҳам италиялик мутахассиснинг ишидан мамнунлигини айтган эди.
«У жамоанинг бутун динамикасини, шу жумладан менинг ўйинимни ҳам тубдан ўзгартириб юборди. Де Дзерби келганидан буён ўтган бир неча ўйинда мен аввалги бутун фаолиятим давомида олмаган тажрибани олдим. Биз унга дарҳол ишондик. У ҳақда фақат илиқ сўзларни айта оламан», — дея Галлахернинг сўзларини келтиради Derbyderbyderby.it.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис Роберто де Дзерби мавсум ўртасида «Тоттенхэм»ни қабул қилиб олиб, жамоани Премьер-лигадан чиқиб кетиш хавфидан сақлаб қолди. «Шпорлар» чемпионат якунида 17-ўринни эгаллаб, лигада жон сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.













