Кириш Регистрация

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезус клубдаги келажаги борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Габриэль Жезус ўз келажаги ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди. 29 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсумда «канонирлар» асосий таркибидан жой олишда қийналмоқда. Форварднинг шартномаси якунланишига бир йил қолгани боис, клуб раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб юбориш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

«Келажагим борасида кўп гап-сўзлар бўлмоқда, шу боис очиқчасига гапиришни истайман. Мен ривожланишни ва майдонда жамоамга ёрдам беришни хоҳлайман, шу сабабли ҳозирги вазият билан келишиш мен учун осон эмас. Келажагим Худонинг қўлида. «Арсенал» билан шартномамнинг тугашига яна бир йил қолди. Мен мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлишни ва ўзимга ҳамон юқори савияда тўп тепа олишимни исботлашни истайман», — дея Жезуснинг сўзларини келтирмоқда ESPN.

Маълумот учун, Жезус ўтган мавсумда Микель Артета қўл остида Англия чемпиони унвонига эга чиқди.

Киритилди: 11:24, 27.05.2026.
Ўқилди: 248 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик