Кириш Регистрация

Салоҳ ва «Ливерпуль»нинг яна икки футболчиси Италия клубига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби раҳбарияти ўз таркибини «Ливерпуль»нинг бир йўла уч нафар ўйинчиси билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «кекса синьора» қизиқишлари доирасида қуйидаги футболчилар бор:

Ҳимоячи Эндрю Робертсон;

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ;

Дарвозабон Алиссон Бекер.

Робертсон ва Салоҳ Италия гранди сафига эркин агент сифатида текинга ўтиши мумкин. Дарвозабон Алиссон учун эса Турин клуби товон пули тўлашига тўғри келади, чунки бразилиялик посбоннинг «қизиллар» билан шартномаси келгуси йилнинг ёзида якунига етади.

Маълумот учун, якунланган Серия А мавсумида «Ювентус» 69 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 13:21, 27.05.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик