«Брайтон» ҳужумчиси Янкуба Минте фаолиятини Англия премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Africa Foot журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Ливерпуль» 21 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. «Қизиллар» Минтенинг ёзги трансфери бўйича дастлабки сўровни амалга оширишган. У жамоани тарк этаётган мисрлик Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Transfermarkt экспертларининг баҳосига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади. Минте ва «чайкалар» ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.













