«Атлетико» Марк Пубиль билан амалдаги келишувни 2031 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилмоқда.
Мадрид клуби ва 22 ёшли ҳимоячи ўртасидаги музокаралар якуний босқичда, деб хабар бермоқда Marca нашри. Кутилишича, испаниялик футболчининг маоши оширилади — ҳозирда у жамоанинг энг кам ҳақ олувчи ўйинчиларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, томонлар янги шартномага 500 миллион евро миқдорида товон пули белгилаш бандини киритишни ҳам кўриб чиқмоқдалар.
Ла Лиганинг якунланган мавсумида Пубиль 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













