Кириш Регистрация

41 ёшли Тьяго Силва иккинчи Бундеслигага тушиб кетган «Вольфсбург»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Челси», «Милан» ва «ПСЖ» клубларининг собиқ ҳимоячиси Тьяго Силва фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин. Kicker нашрининг хабар беришича, сентябрь ойида 42 ёшни қарши оладиган бразилиялик футболчига Бундеслигадан тушиб кетган «Вольфсбург» клуби алоқага чиққан.

Силва 2026 йилнинг январь ойида Европага қайтиб, «Порту» билан шартнома имзолаган эди. Бироқ 2025/26 йилги мавсум якунида келишув муддати тугагач, жамоани тарк этди. Аввалроқ ҳимоячининг «Милан»га қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

«Вольфсбург» ўз тарихида илк бор Бундеслигадан тушиб кетди. Жамоа чемпионатда 16-ўринни эгаллади ва ўтиш ўйинларида «Падерборн»га имкониятни бой берди.

Киритилди: 13:55, 27.05.2026.
Ўқилди: 177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик