Кириш Регистрация

Холанд ЖЧ-2026 олдидан Норвегия терма жамоасининг имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўз жамоасининг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

«Биринчидан, бизда бўйи баланд футболчилар йиғилган. Биз жисмонан кучли ва бир-бирини яхши тушунадиган жамоамиз. Шунингдек, бизда вазиятлар яратиш ва гол уриш учун футболда керак бўладиган барча сифатлар мавжуд. Бу айнан бизга керак бўлган нарса. Ўйлайманки, Норвегия ўз ўйинчилари ва креативлиги билан ҳайрон қолдира олади. Бизнинг ўйинларимизни томоша қилиш ёқимли бўлиши жуда муҳим.

Саралаш босқичидаги муваффақиятли иштирокимиз бизга улкан ишонч бағишлади. Бу нафақат ишонч, балки ижобий маънодаги "ҳақиқат текшируви" бўлди — у биз аслида қаерда эканимизни кўрсатиб берди. Биз ўз уйимизда Италияни мағлуб этдик. «Сан-Сиро»да уларни саралаш ўйинларида камдан-кам жамоалар енга олган, аммо биз буни уддаладик. Бу одамларга исталган жойда ва исталган ҳолатда натижа кўрсата олишимизни исботлади. Шу боис, бизда ишонч бор, биз ҳали ҳам ёш жамоамиз», — деди Ҳоланд ФИФА расмий сайтига.

Киритилди: 14:02, 27.05.2026.
Ўқилди: 199 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик