Кириш Регистрация

Генрих Мхитаряннинг келажаги бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ярим ҳимоячиси миланликлар билан шартномасини узайтирди. Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, янги келишув доирасида Мхитарян йилига 2 миллион евро маош ва қўшимча бонуслар оладиган бўлди.

Бундан аввалроқ Фабрицио Романо ҳам футболчи фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганига қарамай, «Интер» билан 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолашга яқин эканини хабар қилган эди.

Мхитарян 2022 йилнинг июнь ойидан бери «нерадзурри» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт ичида 37 ёшли футболчи жамоа таркибида барча турнирларда 187 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг ҳозирги трансфер қийматини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:17, 27.05.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик