Кириш Регистрация

Ираола «Милан» таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

Андони Ираола «Милан» раҳбарияти билан бўлган учрашувдан сўнг Италия клубида ишлашдан бош тортди. Рад жавобига жамоанинг трансферлар учун ажратган камтарона бюджети асосий сабаб бўлган, деб хабар бермоқда Bilbao Hiria.

Манбанинг таъкидлашича, Ираолани «Милан» таклиф қилган маблағ «Кристал Пэлас» ваъда қилган сумманинг атиги учдан бир қисмини ташкил этгани ҳайратга солган. Мутахассис аллақачон бир неча ҳафтадан бери инглиз клуби билан музокаралар олиб бормоқда ва «Селхерст Парк»ни АПЛдаги фаолиятини давом эттириш учун энг муносиб жой деб билмоқда.

Қайд этиш жоизки, Ираола бунгача «Манчестер Юнайтед», «Ньюкасл» ва «Атлетик» каби клубларнинг ҳам таклифини рад этган эди. 43 ёшли мураббийнинг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнда ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 15:29, 27.05.2026.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик