Кириш Регистрация

Винисиус: «Мен барча танқидларни енгиб ўтдим»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испанияга кўчиб ўтганидан сўнг ўзига нисбатан бўлган танқидларга қандай бардош бергани ҳақида гапириб берди.

«Реал»га ўтганимда, ҳамма мени ўйнаб кета олмайди, бирорта гол урмайди ва ҳеч нарсада ғолиб чиқмайди, деб айтганди. Лекин якунда мен барча танқидларни енгиб ўтдим. Ҳозир президент ва мухлислар мени яхши кўришади», — дея вингернинг сўзларини келтиради Caze TV.

Винисиус 2018 йилдан бери «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У «Фламенго»дан 45 миллион евро эвазига сотиб олинган эди. Якунланган мавсумда 25 ёшли футболчи 53 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 22 та гол ва 14 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Винисиуснинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 15:36, 27.05.2026.
Ўқилди: 462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик