Кириш Регистрация

Йилдиз ҳеч қаерга кетмайди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош директори Дамьен Комолли Чемпионлар лигасига йўлланма ололмагани фонида клуб баъзи футболчиларни сотишга мажбур бўлишини маълум қилди. Туринликлар А Серия мавсумини турнир жадвалида 6-ўринда якунладилар.

«Бу муваффақиятсизлик ва мен буни инкор қилмоқчи эмасман. Биз яқин келажак учун пойдевор қўйдик, аммо натижалар кутилганидек бўлмади. Ичимда чуқур оғриқни ҳис қиляпман.

Биз яна бир футболчининг кетишини кутяпмиз. Бу кутилмаган ҳолат бўлади, деб айта оламан. Шу билан бирга, УEФА билан келишувга кўра молиявий талабларга риоя қилишимиз кераклиги фонида жамоанинг умумий даражаси кўтарилишини кутмоқдамиз. Кенан ҳеч қаерга кетмайди», — деди Комолли.

Шунингдек, директор капитални ошириш режалаштирилмаганини ва Спаллетти мавжуд вазиятни яхши тушунишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, клуб чекланган шароитда ҳаракат қилишга мажбур бўлса-да, бу рақобатчилардан ўзиб кета оладиган «Ювентус»ни қуришга халақит бермайди.

Киритилди: 16:12, 27.05.2026.
Ўқилди: 603 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик