Кириш Регистрация

UFC. Топурия ўзининг севимли боксчилари кимлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, грузиялик Илия Топурия ўзи энг кўп кузатадиган ва ҳурмат қиладиган боксчилар номини маълум қилди.

«Хулио Сезар Чавес, Сауль Альварес, Василий Ломаченко, Майк Тайсон ва яна Александр Усик», — деди Топурия DeepCut with VicBlends подкастида.

Ҳозирда Топурия 29 ёшда. У UFCʼдаги фаолиятини 2020 йилда бошлаган. 2024 йилда ярим енгил вазн (65 кг.гача) чемпионига айланган ва бир бор ўз камарини ҳимоя қилган. 2025 йилда эса вазнини юқорилатиб, енгил вазн тоифасида ҳам чемпионликни қўлга киритди. Унинг ҳисобида ташкилот доирасида 9 та ғалаба бор ва у ҳали мағлубият нималигини билмай келяпти.

Эслатиб ўтамиз, 14 июнь куни АҚШда Оқ уйда бўлиб ўтадиган UFC турнирида Топурия вақтинчалик чемпионлик камари соҳиби, америкалик Жастин Гэтжига қарши ўз унвонини ҳимоя қилади.

Киритилди: 16:34, 27.05.2026.
Ўқилди: 736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик