Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Transfermarkt: Мусиала Бундеслигада нархи энг кўп тушган футболчилар рўйхатида биринчи бўлди

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt портали 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра Бундеслиганинг энг кўп нархи пасайган футболчилари антирейтингини эълон қилди. «Бавария» ярим ҳимоячиси Джамал Мусиала ушбу рўйхатда етакчилик қилмоқда — унинг трансфер қиймати бирданига 20 млн еврога арзонлашди.

Қизиғи шундаки, кучли ўнликдан Мусиаланинг яна уч нафар жамоадоши, жумладан, ҳужумчи Харри Кейн ҳам жой олган. Инглиз футболчисининг нархи 5 млн еврога пасайган бўлса-да, унинг статистик кўрсаткичлари ҳайратланарли: Кейн якунланган мавсумда барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Бундеслиганинг нархи энг кўп пасайган футболчилари — топ-10 (27 май, 2026 йил):

Джамал Мусиала («Бавария») — € 100 млн (- € 20 млн).

Карим Адейеми («Боруссия» Дортмунд) — € 40 млн (- € 10 млн).

Серу Гирасси («Боруссия» Дортмунд) — € 32 млн (- € 8 млн).

Мохамед Амура («Вольфсбург») — € 20 млн (- € 7 млн).

Фабиу Силва («Боруссия» Дортмунд) — € 22 млн (- € 6 млн).

Харри Кейн («Бавария») — € 60 млн (- € 5 млн).

Альфонсо Дэвис («Бавария») — € 40 млн (- € 5 млн).

Йозуа Киммих («Бавария») — € 35 млн (- € 5 млн).

Жонатан Буркардт («Айнтрахт») — € 30 млн (- € 5 млн).

Эксекиэль Паласиос («Байер») — € 25 млн (- € 5 млн).

Мутахассисларнинг фикрича, Мусиаланинг нархи пасайишига унинг мавсум давомидаги барқарорлиги ва кутилган натижаларни тўлиқ бера олмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Кейн ва Киммих каби тажрибали ўйинчиларнинг арзонлашиши эса кўпроқ ёш омили билан боғлиқ деб кўрилмоқда.

Киритилди: 16:39, 27.05.2026.
Ўқилди: 1326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [13808]

Суперкомпютер Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятини баҳолади [13668]

Зидан Мессидан 3 та гол ўтказган ўғлига тасалли берди [9585]

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мағлубиятига баҳо берилди [3986]

Шмейхель: «Мартинес Бельгиянинг олтин авлодини барбод қилди, энди навбат Португалияга» [3445]

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча поғона пастга тушди? [3116]

Португалиялик футбол агенти терма жамоасининг Ўзбекистон устидан ғалаба қозонишига шубҳа билан қарамоқда [2603]

ЖЧ-2026: Канада Қатарни тор-мор этди, Осиё вакиллари ўйинни 9 киши бўлиб якунлашди [2429]

«Биз мўъжизалар ярата оламиз». Талғат Байсуфинов Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [2396]

Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026'нинг учта асосий фаворитини маълум қилди [2216]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик