Кириш Регистрация

Аббос Эргашев: «Рақибга мос тактика ишлаб чиққан эдик. Бу режалар ҳаммаси ўхшади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган «Гулистон» - «Бухоро» (4:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Аббос Эргашев ўз фикрларини билдирди.

«Сирдарёлик барча мухлисларни табриклайман. Клуб раҳбарлари, вилоятдаги футболга алоқадар инсонларни ғалаба билан қутлайман. Ўйинга келсак, рақибга мос тактика ишлаб чиққан эдик. Ўйлайманки, бу режалар ҳаммаси ўхшади. Рақиб Суперлига жамоаси бўлгани сабабали таркиб тўлиқ кучли эди. Биз қарши ҳужум тактикасини танлаб учрашувда ғалаба қозондик.

Рақиб жамоанинг мағлубиятига нима сабаб бўлганини айта олмайман. Билганим шуки, биз ғалаба қозонишни жуда истагандик. Бунга эришиш учун охиригача ҳаракат қилдик ва якунда мақсадга эришдик», — деди Эргашев ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида.

Манба: https://t.me/Guliston_footballclub
Киритилди: 23:17, 27.05.2026.
Ўқилди: 285 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик