«Кристал Пэлас» келгуси мавсумда Европа Лигасида иштирок этади. Оливер Гласнер жамоаси Конференциялар кубоги финалида «Райо Вальекано»ни мағлуб этди (1:0). Шу тариқа, клуб ўз тарихида илк бор Европа Лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда УЕФА Англия Кубогини қўлга киритган Лондон клубига «Лион» сабабли Европа Лигасида иштирок этишга рухсат бермаган эди — 2025 йилнинг июнига қадар уларнинг эгаси битта эди (Жон Текстор).
«Бургутлар» Конференциялар Лигасига ўтказилган эди. Уларнинг ўрнига бу мавсумда Европа Лигасида «Ноттингем Форест» иштирок этди ва ярим финалда «Астон Вилла»га имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.













