Кириш Регистрация

«Барселона» Бернарду Силва трансферини тезлаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва катта эҳтимол билан фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Тез орада португалиялик футболчи расман эркин агентга айланади.

Журналист Хосе Альвареснинг хабар беришича, Каталония клуби 31 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қатъий бел боғлаган. Музокаралар жуда тез суръатларда олға силжимоқда, томонлар сўнгги кунларда фаол муҳокамалар олиб боришмоқда.

Ярим ҳимоячининг ўзи бошқа вариантлари бўлишига қарамай, «Барса»га ўтиш имкониятини устувор деб ҳисобламоқда. Бернарду Силва 2017 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп суриб келаётганди. Август ойида «шаҳарликлар»нинг собиқ сардори 32 ёшни қарши олади.

Киритилди: 08:13, 28.05.2026.
Ўқилди: 961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик