Кириш Регистрация

Антонио Кассано Аллегрининг истеъфоси ҳақида: «У ўз ишидан уялиши керак»

Баҳо:
+ | -

Италиялик собиқ ҳужумчи Антонио Кассано Массимилиано Аллегрининг истеъфоси ҳақида ўз фикрини билдирмай иложи йўқ эди. «Милан»нинг америкалик хўжайинлари жамоа чемпионатнинг сўнгги турида мағлуб бўлиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасидан мосуво бўлгач, мураббийга жавоб бериб юборишди.

«Аллегри ўз қилган ишидан уялиши керак. Мен бўлганимда уялган бўлардим», — дея Кассанонинг сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» Италия чемпионати — А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб, куз мавсумида Европа лигасида иштирок этади. Клуб охирги марта тўрт йил аввал, 2022 йилда Италия чемпиони бўлган эди. Ўшанда бу натижага 2024 йилда клубни тарк этган Стефано Пиоли бошчилигида эришилганди.

Киритилди: 08:33, 28.05.2026.
Ўқилди: 386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик