Кириш Регистрация

Килиан Мбаппе — "Реал"да мавсумнинг энг яхши футболчиси!

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, жамоанинг 2025/26 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди ва "Mahou Five Star Player" совринига лойиқ кўрилди.

Франциялик юлдуз ушбу нуфузли индивидуал мукофотни кетма-кет иккинчи мавсумдирки ҳеч кимга бермай келмоқда.

Ортда қолган мавсум 27 ёшли форвард учун голларга бой бўлди. Мбаппе Испания Ла Лигасида рақиблар дарвозасини 25 бор ишғол этиб, турнирнинг энг яхши тўпурари сифатида «Пичичи» совринини қўлга киритди. Шунингдек, у УЕФА Чемпионлар Лигасида ҳам ўз ҳисобига 15 та гол ёздириб қўйган ҳолда, Европада энг яхши бомбардирга айланди.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе 2025/26 йилги мавсум давомида "Реал Мадрид" либосида барча мусобақаларда жами 44 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 42 та гол уришга муваффақ бўлди. Худди шунингдек, у мавсум давомида 4 марта «Ойнинг энг яхши футболчиси» номига ҳам сазовор бўлган эди.

Киритилди: 09:58, 28.05.2026.
Ўқилди: 351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик