Бразилиялик истиқболли мураббий Филипе Луис тез орада «Монако»ни бошқаради. Инсайдер Фабрицио Романонинг эксклюзив ҳисоботига кўра, монегасклар 40 ёшли мутахассис билан келишувга эришган.
Лига 1 вакили «Фламенго»нинг собиқ устози учун курашда бир қатор бошқа даъвогарлардан устун келди. Мадриднинг «Атлетико» клуби ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси «қизил-оқлар» билан 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартномани имзолашга рози бўлди.
Филипе Луис март ойи бошида «Фламенго»даги лавозимини тарк этган эди. Маълумотларга кўра, ушбу кетишга мураббийнинг «Челси» билан яширин музокаралар олиб боргани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «Монако» Франция чемпионатининг якунланган мавсумини еттинчи ўринда якунлади.













