Кириш Регистрация

Бернарду Силва Хосеп Гвардиола ҳақида таъсирли пост қолдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»ни тарк этаётган Бернарду Силва клубдан кетаётган мураббий Хосеп Гвардиолага бағишлаб пост қолдирди.

«Пеп Англияга келишимдан олдин ҳам мен учун илҳом манбаи бўлган. Тўққиз йил ўтиб, мен унинг қўл остида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айландим – бу улкан шараф. У келганида, одамлар Премьер-лигада бундай услубда ўйнаб ҳукмронлик қилиш мумкин эмас, деб айтишганди. Хўш, улар адашишган экан... У нафақат ҳукмронлик қилди, балки аввал бошқа мамлакатларда бўлгани каби, Англия футболини ҳам бутунлай ўзгартирди. Бошқа мураббийлар менинг камчилигим деб ҳисоблаган кўпгина жиҳатларни Гвардиола кучли томонларим сифатида кўра олди. У мен ва оилам учун қилган ишлари учун қанчалик миннатдор эканимни сўз билан ифодалай олмайман. Барча гўзал хотиралар учун барча даврларнинг энг буюк мураббийига раҳмат!» – деб ёзди португалиялик футболчи ижтимоий тармоқларда.

Силва «шаҳарликлар» сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Гвардиола эса жамоани ундан бир йил олдин бошқарган.

Киритилди: 11:40, 28.05.2026.
Ўқилди: 202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик