Кириш Регистрация

«Роналду бор экан, улар фаворит»: Винисиус Португалиянинг мундиалдаги имкониятлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва Бразилия терма жамоаси футболчиси Винисиус Жуниор Португалия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Роберто Мартинес бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичида Конго ДР, Колумбия ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

«Португалия — мундиал фаворитларидан бирими? Ҳа, мен шундай деб ўйлайман. У ерда Роналду бор ва унинг иштироки катта аҳамиятга эга. Шунингдек, улар таркибида ўз авлодининг энг яхши футболчиларидан ҳисобланган Витинья ва Жоау Невеш бор. Нуну Мендеш, Леау ва Феликс ҳақида ҳам унутмаслик керак — мен бу футболчиларни жуда яхши танийман», – дея Винисиуснинг сўзларидан иқтибос келтиради Al Nassr Zone.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси ўз тарихида ҳали Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмаган, Бразилиянинг сўнгги муваффақияти эса 2002 йилга тўғри келади.

Киритилди: 11:54, 28.05.2026.
Ўқилди: 220 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик