Кириш Регистрация

Ольмонинг тақдири Хулиан Альварес трансферига боғлиқ бўлиб қолди

Баҳо:
+ | -

Дани Ольмонинг «Барселона»даги келажаги сўроқ остида. Diario SPORT нашрининг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» спорт директори Деку футболчининг агентлари билан учрашув ўтказган.

Улар айнан нима ҳақида гаплашгани номаълум, аммо бу учрашув бевосита Ольмо билан боғлиқлиги тасдиқланган. Ушбу учрашувда ҳужумчи Хулиан Альвареснинг «Барселона»га ўтиши бўйича трансфер ишлари билан шуғулланаётган воситачи Хуанма Лопес ҳам иштирок этган.

Дани Ольмо 2024 йилда «РБ Лейпциг»дан «Барселона»га 61 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг каталонияликлар билан тузган шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи каталонияликлар сафида барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 12:17, 28.05.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик