«Ньюкасл» вингери Энтони Гордон тез орада «Барселона» футболчисига айланади. Аввалроқ томонлар трансфер шартларини тўлиқ келишиб олгани хабар қилинган эди.
Журналист Карлос Монфорнинг маълумотларига кўра, Гордон тиббий кўрикдан ўтиш учун пайшанба, 28 май куни Барселонага етиб келиши кутилмоқда. Клуб аллақачон футболчи учун меҳмонхона банд қилган, унинг атрофидагилар эса уй излаш билан банд.
Ўтган мавсумда 25 ёшли Гордон барча мусобақаларда 46 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 марта ишғол қилган ва бешта голли узатмага муаллифлик қилган.
«Ньюкасл»га ўтгунига қадар Энтони Гордон «Престон» ва «Эвертон» жамоаларида тўп сурган.













