Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Неймарнинг жароҳати унинг Панамага қарши ўйинда майдонга тушишига тўсқинлик қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Тиббий кўрик натижалари «Сантос»нинг 34 ёшли ҳужумчиси жароҳати аввал айтилганидан кўра жиддийроқ эканлигини тасдиқлади. Жаҳон чемпионати-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилган футболчи машғулот пайтида болдир мушагини шикастлаб олган. Дастлабки маълумотларга кўра, у 5-10 кунни ўтказиб юбориши тахмин қилинган эди.

Ge Globo нашрининг хабар беришича, пайшанба куни кечқурун футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун терма жамоа қароргоҳини тарк этган. Клиникада унга миллий жамоа шифокорлари ва мутахассислари ҳамроҳлик қилишган.

Терма жамоа тиббиёт бўлими раҳбари Родриго Ласмар Неймарнинг ҳолатидан хавотирда эканини билдирган, шу сабабли жамоа машғулот марказида тушкун кайфият ҳукм сурмоқда.

Маълум бўлишича, «Сантос» клуби ва терма жамоа ўртасидаги мулоқотда англашилмовчилик юзага келган. Клуб томонидан юборилган ҳужжатда жароҳат Неймарнинг машғулотларда иштирок этишига халақит бермаслиги қайд этилган эди. Бироқ аслида жароҳат оддий шиш бўлмай, футболчининг ҳолатини доимий кузатиб бориш талаб этилади.

Шу сабабли, футболчининг 1 июнь куни Панамага қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувида қатнашиши имконияти жуда паст баҳоланмоқда

Киритилди: 14:05, 28.05.2026.
Ўқилди: 518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик