«Реал» ярим ҳимоячиси Браим Диас фаолиятини яна А Серияда давом эттириши мумкин. La Stampa нашри тарқатган хабарга кўра, марокашлик футболчига «Ювентус» жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Турин клуби футболчининг атрофидагилар билан боғланган ва улар «Ювентус» таклифини кўриб чиқишга розилик беришган. Диаснинг «Реал»даги келажаги ҳозирча сўроқ остида турибди. Бунинг асосий сабаби — «қироллик клуби» бошқарувини қўлга олиши кутилаётган Жозе Моуриньонинг режаларига ярим ҳимоячи кириши ёки кирмаслиги номаълумлигидир.
Браим Диас 2019 йилда «Манчестер Сити»дан 17 миллион евро эвазига Мадрид клубига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар давом этади. 2025/26 йилги мавсумда футболчи «Реал» сафида барча турнирларда 42 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.













