Кириш Регистрация

«Интер» президенти Бастонининг «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Интер» президенти Жузеппе Маротта ҳимоячи Алессандро Бастони атрофидаги хабарларга тўхталди. Аввалроқ, Бастони яқин ҳафталарда Мадрид клуби бошқарувини қўлга олиши кутилаётган Жозе Моуринью қўл остига ўтишга розилик бергани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

«Менимча, мухлисларимиз Бастони борасида хотиржам бўлишлари мумкин. У ҳеч қачон жамоадан кетишни сўрамаган, бу ерда жуда бахтли. Биз футболчиларини сотадиган клуб эмасмиз. Бастони биз билан қолади деб ҳисоблайман», — дея Мароттанинг сўзларини келтирмоқда The Touchline.

27 ёшли Алессандро Бастонининг трансфер нархи Transfermarkt портали томонидан 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 14:49, 28.05.2026.
Ўқилди: 336 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик