Ҳужумчи Франко Мастантуоно шу ёзда Мадрид клубидан кетиши мумкин. AS нашрининг хабарига кўра, аргентиналик футболчи мавсумлар оралиғида ижарага берилишни режалаштирмоқда.
18 ёшли форвард янги мавсумда ҳам «Сантьяго Бернабеу»да етарли ўйин амалиётига эга бўлолмайди деб ҳисобламоқда. Мастантуоно 2025 йилда «Ривер Плейт»дан 45 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи «қаймоқранглилар» сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.













