Кириш Регистрация

«Барселона» Альварес учун илк таклифини тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес «Барселона» аъзосига айланиши мумкин. Аввалроқ аргентиналик футболчи «матрасчилар» билан шартномани узайтиришдан бош тортгани маълум бўлган эди.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, ҳозирда «Барселона» Альварес трансфери бўйича «Атлетико»га илк расмий таклифини тайёрламоқда. Таъкидланишича, «кўк-анорранглилар» айрим ОАВларда айтилганидек, келишувга бошқа футболчиларни қўшишни режалаштирмаяпти.

Якунланган мавсумда 26 ёшли Альварес барча турнирларда 49 та ўйинда иштирок этиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» «Ньюкасл» вингери Энтони Гордоннинг трансфери бўйича келишувга эришган эди. Ушбу трансфер суммаси тахминан 70-80 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:04, 28.05.2026.
Ўқилди: 781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик