Кириш Регистрация

Винисиус «Фламенго»га қачон қайтишини айтди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Фламенго»га қайтиш режалари ҳақида гапирди.

«Мен «Фламенго»га қайтаман. Лекин жуда қариган пайтимда эмас. Мен «Фламенго»ни соғинаман. Бироқ яқин 3-4 йил ичида қайтмайман — ҳали эрта. Ҳозир бор-йўғи 25 ёшдаман. Саккиз ёки тўққиз йилдан кейин қайтаманми? Йўқ, унда жуда қариб қолган бўламан. Мен «Фламенго» билан Либертадорес кубогида ғолиб чиқишим керак», — дея Винисиуснинг сўзларини келтирмоқда CazeTV.

Винисиус Жуниор «Фламенго» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018 йилгача ушбу клубда тўп тепган ва кейинчалик 45 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган. Ҳужумчи «Фламенго» сафида барча турнирларда жами 69 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 15:25, 28.05.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик