Кириш Регистрация

Дуглас Луиснинг «Ювентус»даги келажаги номаълум бўлиб қолмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» Дуглас Луиснинг тақдири борасида бир қарорга келиши керак. Англиядаги («Ноттингем Форест» ва «Астон Вилла») ижаралардан қайтгач, Турин клуби ярим ҳимоячини олиб қолиш ёки сотиб юбориш танлови олдида турибди.

Жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти 28 ёшли бразилияликни таркибда сақлаб қолмоқчи ва уни майдон марказида синаб кўриш ниятида. Мураббий унда ўзи аввал бирга ишлаган Кристиан Писарро ёки Станислав Лоботкага хос потенциални кўрмоқда.

Бироқ спорт директори Дамьен Комолли Дуглас Луисни аввалги раҳбариятдан қолган «оғир мерос» деб ҳисоблайди ва клубнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда зарар кўрмаслик учун уни сотиб юборишни истамоқда. «Астон Вилла» футболчини 25 миллион еврога сотиб олиши эҳтимоли жуда паст.

Аввалроқ «кекса синьора» эгаси Жон Элканн Комолли ва Спаллетти билан уларнинг келгусидаги ҳамкорлиги бўйича суҳбатлашишни режалаштирган эди. Луис масаласи уларнинг қарашлари айро тушаётган яна бир нуқтага айланди.

Киритилди: 15:41, 28.05.2026.
Ўқилди: 217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик