Кириш Регистрация

Ираола «Ливерпуль» ва «Байер» вариантларини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола катта эҳтимол билан «Милан» ёки «Кристал Пэлас» клубларига ўтмайди.

Аввалроқ, испаниялик мутахассиснинг Милан клубига ўтиши лойиҳадаги ноаниқликлар туфайли бекор бўлгани ва у Лондон жамоасини («Кристал Пэлас») бошқариши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Sky Sports нашри берган маълумотларга кўра, 43 ёшли мутахассиснинг «Селхерст Парк»да иш бошлаши ҳамон даргумон бўлиб қолмоқда.

Бир қанча манбаларнинг таъкидлашича, Андони ўз режаларини барча манфаатдор томонлар, жумладан «Кристал Пэлас» билан ҳам муҳокама қилган бўлса-да, унинг янада нуфузлироқ клубга ўтиши кутилмоқда.

Sky Italy берган ахборотга кўра, Ираола фаолиятини давом эттириш учун «Байер» ва «Ливерпуль» вариантларини жиддий кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 15:45, 28.05.2026.
Ўқилди: 298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик