Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ ҳимоячиси Сол Кэмпбелл собиқ жамоаси ва «ПСЖ» ўртасида бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди. Учрашув 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади.
«Ўйинда яккама-якка курашишга тўғри келадиган вазиятлар бўлади. Доимо бир-бирини суғурта қилишнинг иложи йўқ. Агар рақиб ўйинчисига икки киши ёпишсангиз, «ПСЖ»нинг 1-2 футболчиси бўш қолади ва бу муаммо туғдиради. Яккакурашларда ғалаба қозона оладиган ўйинчиларимиз бўлиши шарт. Агар доимий равишда иккиланган ҳимоя қўлласак, парижликлар бўш ҳудудга эга бўлишади, уларнинг истаги ҳам аслида шу.
Фурсатдан фойдаланиб қолиш керак. Финалгача бўлган бундай ажойиб йўл яна қачон қайтарилишини билмайсиз. Бизда ажойиб ҳимоя, уларда эса даҳшатли ҳужум чизиғи бор. АПЛдаги ғалабадан сўнг «Арсенал» устидаги босим бироз камайган, лекин барибир жуда қийин бўлади. Агар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонсак, бу ақл бовар қилмас иш бўларди. Аммо биз уларнинг ҳужум чизиғини жиловлаш йўлини топишимиз керак.
«ПСЖ» «Бавария»га қарши баҳсда 5:2 ҳисобида олдинда бораётиб, диққатни йўқотган эди. Лекин Мюнхендаги баҳсда ҳимоявий ўйин кўрсатиб, ўзларининг шаклланган жамоа эканликларини исботлашди. «ПСЖ» — фаворит, аммо баъзида ғалаба учун озгина омад ҳам керак бўлади», деди футболчи.
«Арсенал» ўз тарихида иккинчи бор Чемпионлар лигаси финалида ўйнайди, «ПСЖ» учун эса бу учинчи финал бўлади. Парижликлар ҳисобида ҳозирда ушбу турнирнинг битта соврини мавжуд.













