Кириш Регистрация
17/06 03:00 Ироқ 1-4 Норвегия
17/06 06:00 Аргентина 3-0 Жазоир
17/06 09:00 Австрия 3-1 Иордания
17/06 22:00 Португалия 1-1 Конго ДР
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-2 Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада - Қатар
19/06 05:00 Мексика - Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия

«Мальорка» Ла Лигадан чиқиб кетганига қарамай, мураббийи билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

«Мальорка» жамоаси бош мураббийи Мартин Демикелис билан шартномани узайтирганини маълум қилди. Эндиликда аргентиналик мутахассис билан тузилган янги битим 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли мураббий «Мальорка»ни жорий йилнинг март ойида қабул қилиб олган эди, бироқ унинг келиши жамоани элита дивизионидан чиқиб кетишдан сақлаб қола олмади. 38-тур якунларига кўра, «Мальорка» 18-ўринни эгаллаб, Сегундага (Испаниянинг иккинчи дивизиони) йўл олди. Клуб раҳбарияти мутахассисга бўлган ишончини сақлаб қолиб, у билан яна икки йиллик шартнома имзолади. Клубнинг асосий мақсади — Демикелис бошчилигида жамоани тезроқ Ла Лигага қайтариш.

Маълумот учун, Демикелис «Мальорка»га келишидан аввал «Бавария» ёшлар жамоасида, «Ривер Плейт» ва Мексиканинг «Монтеррей» клубларида ишлаган. Футболчилик фаолиятида эса у «Бавария», «Атлетико» ва «Манчестер Сити» каби жамоаларда ўйнагани билан яхши маълум.

Киритилди: 20:55, 28.05.2026.
Ўқилди: 653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик