Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Португалия билан 2016 йилда Европа чемпиони бўлган футболчи фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Португалиялик ҳимоячи Жозе Фонте футболчилик фаолиятини расман якунлади. Бу ҳақда илгари ўзи сардорлик қилган "Лилль" клуби матбуот хизмати хабар берди. Фонте фаолиятидаги сўнгги клуб Португалиянинг "Каса Пия" жамоаси бўлди. Ўтган мавсумда Жозе ушбу жамоа сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фонте Лиссабоннинг "Спортинг" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, бироқ у фаолиятининг катта қисмини Англияда ўтказган. 2007 йилдан 2018 йилгача у "Кристал Пэлас", "Саутгемптон" ва "Вест Хэм" сафида тўп сурган. "Саутгемптон"да у етти йил фаолият юритган. 2018 йилдан 2023 йилгача эса "Лилль" шарафини ҳимоя қилган. 2016 йилда Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган.

Киритилди: 22:29, 28.05.2026.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик